Манчестерликлар январда 100 миллион еврога бир футболчи олади
Бу юлдуз қиммат бўлса ҳам харидори кўп
“Манчестер Юнайтед” қишки трансфер ойнасида яна бир марказий ярим ҳимоячини таркибига қўшишни режалаштирмоқда.
Daily Express нашри хабар беришича, манчестерликлар январь ойида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмечани трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби футболчи бўйича дортмундликлар билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Футболчига “Манчестер Сити”, "Ливерпуль" ва “Ньюкасл” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, “Боруссия” унинг трансфери учун 100 миллион евро талаб қилади.
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнасида уч нафар марказий ярим ҳимоячини харид қилди. “Челси”дан Андрей Сантос, “Брайтон”дан Карлос Балеба ва “Астон Вилла”дан Юри Тилеманс бу мавсумдан манчестерликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар (0)