Манчестернинг муаммоси фақатгина Роналду эмас

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жамоа Криштиану Роналдуни ҳайдагани билан асосий муаммолардан қутилмаганини маълум қилди.

- “Манчестер Юнайтед”нинг бошқа муаммолари ҳам бор. Хусусан, ҳимоя чизиғида катта нуқсонларни бартараф этиш керак.

Мартинесга ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатиш учун ҳали анча вақт керакдек кўринмоқда. Варан жароҳатидан кейин ҳали тўлиқ тайёр эмас. Агар Магуайр ўйнай олмай қолса, аҳвол бундан ҳам оғирлашади, - деди Гари Невилл.

“Манчестер Юнайтед” Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!