Манчини Италия терма жамоасининг асосий муаммоси нималигини айтди
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Португалияга (0:1) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз хатога кўп йўл қўйдик, уларни камайтириш керак. Лекин, йигитлар бугун борини бериб ҳаракат қилишди. Биз вазиятларни голга айлантириш борасида ечим топишимиз керак.

Биринчи бўлимда биз тўпга кўпроқ эгалик қилдик. Бу жуда муҳим, чунки биз бу ўйинда 2та ҳужумчи билан ўйнадик.

Футболчилар ўсиши керак. Одатда ёш футболчилар бундай катта ўйинларда бироз муаммоларга дуч келишади. Биз ўз режамиз бўйича жисмоний тайёргарлик борасида ўз устимизда ишлашда давом этсак, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, энг катта муаммо бу бизниг гол ура олмаётганимиздир”, – дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Италия бундан аввалги ўйинда ўз майдонида Польшани (1:1) енга олмаган эди.