Манчини Италия терма жамоасининг мақсади нималигини айтди

Бундан бир неча кун олдин Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига ўтирган Роберто Манчини жамоасининг мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ушбу лавозимни эгаллаганимдан жудаям фахрланаман. Миллий терма жамоани бошқариш – мураббийликнинг энг чўққиси деб биламан.

Афсуски футболда омадсизлик ва салбий натижалар доимо ёнма-ён юради. Энди биз қандай қилиб бўлмасин терма жамоани ўзига муносиб ўринга қайтариш йўлларини қидиришимиз лозим. Италия ҳар доим дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторида эътироф этилиб келинган. Шундай экан биз яна ушбу номни қайтариш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бизнинг мақсадимиз ҳудди аввалгидек – Европа ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа оладиган терма жамоани тезроқ оёққа тургазиш. Бошқа мақсад йўқ”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Италия ЖЧ-2018 саралашидан ўта олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!