Манчини нега Балотеллини Италия терма жамоасига чақирганини айтди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини нега “Адана Демирспор” ҳужумчиси Марио Балотеллини терма жамоага чақирганини изоҳлади. Айтиш керакки, у Италия терма жамоасидан уч йилдан бери чақирув олмаган эди.

“Балотелли ҳар доим ажойиб техникани намойиш этган, асосийси унинг жисмоний ҳолатини кўриш. Сўнгги пайтларда биз буни кўрмай қолдик, шунинг учун уни бир неча кун давомида яқиндан кўриш янада фойдалироқ бўлиши мумкин. Маълум вақт ўтгач, унинг ўзини қандай тутиши бизни қизиқтиради ва буни кўришнинг энг яхши усули бу машғулотлардир.

Биз унга ҳеч қандай ваъда бермаганимиздек, у бизга ҳеч нарса ваъда қилиши шарт эмас. Ўйлайманки, у бахтли ва мен ҳам унга ҳамма каби баҳо бераман, холос”, - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!