Манчини нега Балотеллини Италия терма жамоасига чақирмаганини айтди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини нега Марио Балотеллини таркибга жалб этмаганини изоҳлади.

“Мен Мариони яхши кўраман. У ўсмирлик чоғиданоқ менинг қўл остимда ўйнаган. Балотелли спортга нимадир бериш учун ҳали анча ёш. Аммо, мен уни терма жамоага муносиб бўлсагина чақираман, фақатгина ирқчиликка қарши жавоб сифатида эмас. Унда жамоага қайтиш имконияти бор”, - дейди Манчини.

Маълумот учун, 29 ёшли Балотелли Италия терма жамоаси сафида охирги марта 2018 йилнинг 7 сентябрида майдонга тушган эди. У терма жамоа сафида шу кунгача 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!