Манчини нега терма жамоага Балотеллини чақирмаганини айтди
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини нима учун бу сафарги ўйинларга Марио Балотелли ва Андреа Белотти каби ҳужумчиларни чақирмагани ҳақида гапириб ўтди.

“Айни дамда Балотелли ҳам, Белотти ҳам яхши формада эмас. Лекин, барибир улар терма жамоанинг бир аъзоси. Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Андре ва Марио қачон 100 фоизга тайёр бўлишса, ўшанда термага чақирилишади”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси октябрь ойида дастлаб Украина (10 октябрь), сўнгра Польшага (14 октябрь) қарши баҳс юритади.