Мане "Бавария"да қолмоқчи, бироқ...
“Бавария” ҳужумчиси Садио Мане жамоада қолишни истаган, бироқ раҳбарият унинг қолишига рози эмас. "Bild" нашри хабарига кўра, сенегаллик ҳужумчи фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга киришган.
Маненинг "Бавария"даги биринчи мавсуми ҳар томонлама омадсиз ўтди. Футболчи жароҳати туфайли мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди.
Бундеслигада бор-йўғи 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди, бундан ташқари, у тартиб-интизом билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бунга ёрқин мисол сифатида кийиниш хонасида жамоадоши Лерой Сане билан бўлган вазиятни келтириш мумкин.
Аввалроқ Мане Англия премьер-лигасининг "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" каби клублар таркибида ўйнаган. Футболчига энди Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар