Мане “Ливерпуль”ни тарк этиш сабабини айтди
"Бавария"нинг сенегаллик футболчиси Садио Мане нега ёзда "Ливерпуль"ни тарк этишга қарор қилганини айтди.
“Ўтган йили “Ливерпуль”ни тарк этишга қарор қилдим. Менга янги чақирув керак ва бу тўғри вақт эди. Премьер лигада саккиз йил ўйнадим, шундан олти йилини мерсисайдликлар учун ўтказдим. Биз деярли ҳамма совринни ютдик. Шунинг учун мен ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилдим", - дея Маненинг сўзларидан иқтибос келтиради “BBC Sport” нашри.
30 ёшли сенегаллик футболчи 1 июль куни “Ливерпуль”дан “Бавария”га 32 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва мюнхенликлар билан уч йиллик шартнома имзолади.
Мане 2016 йилнинг июлидан буён "Ливерпуль"да тўп тепиб келаётган эди. 2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи “қизиллар” сафида 51 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар