Мане собиқ клубига қайтиши мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Садио Мане Лерой Сане билан можародан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"га (0:3) мағлуб бўлган сенегаллик футболчи жамоадошининг юзига зарба берди.
Журналист Храх Хачатряннинг хабар беришича, африкалик юлдуз "Ливерпуль"га қайтиши мумкин. "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп футболчини қайтариб олишга тайёр. Катта эҳтимол билан шартнома ёзги трансфер ойнасида якунланади.
Садио жорий мавсумда Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар