Маненинг шифокори Ўткир Юсуповнинг жароҳатини даволайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони ва Эроннинг "Фулад"клуби футболчиси Ўткир Юсупов "CAFA Nations Cup" мусобақаси давомида олган жароҳати сабабли сафдан чиққан эди. Футболчининг айни пайтдаги ҳолати ҳақида ЎФА расмий баёнот берди.
"Айни пайтда футболчи Австриянинг Инсбрук шаҳрида соғлигини тикламоқда. ЎФА маълумотига кўра, Юсуповнинг жарроҳлик амалиёти учун мазкур йўналишда катта тажрибага эга бўлган шифокор — Финк Кристиан жалб этилади. У аввал Садио Мане, Федерико Кьеза, Лукас Эрнандес, Лерой Сане ва Давид Алаба каби футболчилар билан ишлаган. Терма жамоамизнинг дарвозабонига тез орада соғайиб, майдонга қайтишини тилаб қоламиз", — дейилади ассоциациянинг баёнотида.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.



Фикрлар