Манжукич "Милан"га ўтишга яқин турибди

  • 17 Oct 22:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Марио Манжукич катта эҳтимол билан фаолиятини "Милан"да давом эттиради. Бу ҳақда Il Giornale нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра томонлар 33 ёшли хорватиялик футболчининг шартнома бандлари борасида келишувга эришишган. Бироқ, ушбу трансфер қишда амалга ошириладими ёки мавсум якунлангачми, бу ҳали номаълум.

Таъкидлаш керакки, Манжукич “кекса синьора”нинг амалдаги бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмайди ва шу боис тезроқ жамоасини ўзгартириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Манжукичга МЮ ва “Интер”дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!