Манжукич яна Бундеслигага қайтиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич яна Германия Бундеслигасига қайтиш имкониятига эга.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли хорватиялик футболчини Дортмунднинг "Боруссия" ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Ўз навбатида “Юве” раҳбарияти ҳам Манжукичнинг кетишига қарши эмас.

Маълумот учун, Марио жорий мавсум А Серияда 25та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич фаолияти давомида “Вольфсбург” ва “Бавария” каби немис клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!