Манжукич
Ads

Хорватиялик ҳужумчи Марио Мажукич “Ювентус” раҳбарияти билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказмоқа.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра томонлар ушбу келишувни имзолашга жудаям яқин туришибди. Эслатиб ўтиш лозимки, 32 ёшли футболчининг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум А Серияда жами 13та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.