Манжукич «Ювентус»нинг асосий қуроли бўладими?
Ads

Беш карра «Олтин тўп» соҳиби А Сериядаги биринчи голини уришга ҳаракат қилаётган бир пайтда хорватиялик шериги клубнинг асосий тўпурарига айланмoқда. У «Парма»га қарши учрашувда ҳам буни исботлади.

Марио Манджукичнинг «Ювентус»даги келажаги Криштиану Роналду келгунига қадар ҳам ноаниқ эди.

Ўтган апрелда «бьянконерилар» мутасаддилари ветеран ҳужумчи жамоани тарк этишни истамаса, тезроқ ўз ўйинини қайта топиб олиши зарурлигини айтганди. Ўша вақтдаёқ унга Хитойдан иккита «ёғли» таклиф келиб тушганди. Камига, Премьер Лига ва Ла Лигадан ҳам жиддий таклифлар тушди.

Шунга қарамай, унинг Хорватия билан Жаҳон Чемпионати финалигача етиб келиши туфайли «кекса синьора» уни таркибда олиб қолишга қарор қилди.

У қолиб жамоани юлдуз ҳужумчиси – Гонсало Игуаин тарк этди. Аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар Лигасида клубнинг асосий ҳужум учлиги Роналду, Пауло Дибала ва Дуглас Косталар илк дақиқалардан майдонга тушишини кузатишни истамади, чоғи.

Манджукичжда эса бошқа режалари бор эди, шекилли. Роналдунинг жамоага келиши билан 32 ёшли ҳужумчи Россияда кўрсатган қаҳрамонлигини клубда ҳам давом эттиришга киришиб кетди.

Мавсумолди йиғинлардан бирида камералар у ва Леонардо Бонуччига қаратилганида, хорватиялик футболчи «видеога тушишни вақти эмас, ишлаш керак» дея жиддий оҳангда гапирди.

Бу ўша биз билган олдинги Манджукич эди. «Юве»нинг «Кьево»га қарши биринчи турдаги ўйинда айнан унинг захирадан тушиши ва Бернардески билан ҳамкорлиги жамоаси фойдасига ўйинни ўзгартириб юборган эди.

У кейинги турда «Лацио»га қарши илк дақиқалардан майдонга тушиш хуқуқини қўлга киритди ва буни кўкка совурмади. У мавсумдаги голлари сонини очди. Роналдунинг зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвозага йўллаб қўйди.

У буни шанба оқшомида «Парма»га қарши учрашувда ҳам давом эттирди. Манджукич ҳаводаги курашда енгиб чиқиб рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Жамоага ғалаба тўпини эса Блэз Матюиди киритди. Франциялик футболчи муҳим учрашувда жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Бу гапрларни Роналду ҳақида айтсак ҳам бўлади. У А Сериянинг икки турида гол ура олмаган бўлсада, ушбу беллашувларда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Бироқ у А Сериядаги голлари рейтингини очишга қийналмоқда. Шу сабабли Массимилиано Аллегри янги юлдуз шогирдидан максимал фойдаланиш учун янги-янги ғояларни ўйлаб ўтирган бўлса ажаб эмас. Бундан биттаси кеча содир бўлди. Пауло Дибала ва Дуглас Коста учрашувни захирадан бошлади.

«Ювентус» янги мавсумда ажойиб стартни бошлади. Бироқ таркибда камчиликлар етарлича. Жамоалар халқаро танаффусга чиқишдан олдин ягона факт шуки Манджукич таркибининг биринчи рақамли ҳужумчиси бўлади.

Криштиану Роналду «Ювентус»нинг юлдуз футболчи бўлиши мумкин, бироқ айни вақтда Марио жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланади.

 

Минбар

Барча блоглар