Мансур (Мангуст) Тўғизбоев супер жангга қандай тайёрланмоқда?
Ads

ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоев шогирдлари билан машғулот ўтказаётган видеоролигини ўзининг “Youtube” даги расмий саҳифасига жойлади.

Мазкур роликда Мансур (Мангуст)Тўғизбоев ММА мусобақаларида рақибига қарши танага оғриқ берувчи усулларни ишлатиши, тезкор кучли зарбаларни йўллаши ва октагонда қандай ҳаракатланишини кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали спортчимиз жароҳатлардан буткул қутилиб жорий йилнинг декабрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган супер жангга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эдик.

Sports.uz