Мантиқсиз эътирозлар ва тухматдан тийилинг!

Футбол жамоатчилигидабир неча куннинг энг долзарб масалаларидан бири "The Best 2022" ғолиблари бўлса керак. "Фақат мундиалда ёрқин ўйнаганлар бу совринга эга чиқадими"?, "Мартинесдан кўра Куртуа кўпроқ ҳақли эди" ва яна шунга ўхшаш кўплаб эътирозлар гувоҳи бўляпман. FIFA ўз турнирини биринчи планга қўйдими? Билмадим, аммо ҳар тўрт йилда мезон айнан мундиал бўлиши табиий. Жаҳон чемпионати катта воқелик. 

Нега унда 2014'да Нойер, 2010'да Снейдер ёки Иньеста "The Best"ниолмаган? Сабаби, у пайтлари "The Best"нинг ўзи йўқ эди. Ушбу мукофотга 2016 йилда тасис солинган. "The Best"ни Месси иккинчи маротаба ютди (2019, 2022). Роналду (2016, 2017) ва Левандовскида (2020, 2021) ҳам 2 та. Модричда битта (2018). 2018 йилда Роналду ЕЧЛда тўпурар бўлгани ва бошқа статистикалар четга суриб қўйилган ва энг яхши футболчи мақоми мундиални ёндирган хорватга берилган. Дарвозабон масаласи ҳам шундай. Куртуа Россияда ўтган ЖЧни ажойиб ўтказган. Энг яхши мураббий эса Франция устози Дидье Дешам бўлган. Мусобақанинг энг яхшилари ҳам айнан шу учлик эди.

Қатарда ўтган мундиалда Месси энг яхши футболчи, Скалони энг яхши мураббий, Мартинес эса энг яхши кипер бўлди. Худди шу учлик "The Best" талқинига кўра ҳам мавсумнинг энг яхшилари бўлди. Худди 2018'даги ҳолат. Дежавю.

Скалони ҳақли. У ёш мураббий бўлишидан қатъи назар, катта муваффақиятга эришди. Мартинес икки маротаба пенальтиларда жамоаси жонига оро кирди. Шулардан биттаси финалда эди. Лео ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас.

Ўзи ғолиб қай усулда аниқланади? Оддий ва содда тушинтираман. ФИФАга аъзо бўлган терма жамоалар бош мураббийи, сардори ва ўша мамлакатнинг кўзга кўринган журналисти овоз беришда бевосита иштирок этади. Умумий овозлар ҳисобланиб, ғолиб номи аниқланади. Шунчаки, кимгадир бериб юборилмайди.

Мисол учун, Катанец, Шомуродов ва Даврон Файзиев ҳам овоз беришда иштирок этди. Шомуродов ва Файзиевнинг учлиги бир хил - Месси, Мбаппе ва Бензема. Катанец эса Мбаппе, Левандовски ва Холандни танлаган. Биз билган топ терма жамоаларнинг сардорлари ва мураббийлари ҳам ушбу жараёнда иштирок этди. 

photo_2023-02-28_08-55-34

Шундан хулоса қилсак, "The Best" ўз эгасига адолатли тарзда топширилди. Футболни ичида юрган инсонларнинг ўзи шу танловни амалга оширган. Аслида, FIFA критериялари ёки FIFAнинг мантиқсизлиги, деб айтишнинг ўзи хато. Эътирозлар бўлса, овоз берганларга мурожаат қилавериш керак. Баҳс-мунозара яхши, аммо асоссиз тухматнинг кераги йўқ ва бундан наф ҳам йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!