Манучехр Жалилов: "Андижон" яхши ўйнади, қойил"
“Андижон” – “Истиқлол” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа етакчиси ҳамда сардори, Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси – Манучехр Жалилов “Андижон” матбуот хизматига ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи таймда яхши ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ўртача ўйин намойиш этдик. Бу ўртоқлик учрашуви, унда натижа муҳим эмас. Муҳими, ўйин амалиётидир. Бу йўлда иккала жамоа ҳам шуғулланяпти. Мавсумга тайёргарлик давом этяпти. Асосийси, ўз чемпионатимизда яхши кетяпмиз.
“Андижон” жамоаси асосан иккинчи қаватда устунликка эга кўринди. Ҳимоячилар ва ҳужумчилари баланд бўйли футболчилар экан. Стандартлар орқали ҳужум ташкил қилишаркан. Биз бунгача “Локомотив” ва “Навбаҳор” жамоалари билан ҳам ўйнадик. Улар асосан паслар орқали ҳужум ташкил қилишади. Албатта, “Андижон”га натижа бўйича ютқаздик. 3:0 ҳақида яна нима дейишим мумкин? “Андижон” яхши ўйнади, қойил. Уларга чемпионатда омад тилайман", - деди Жалилов.
Фикрлар