Мануэль Нойер "Бавария"даги келажаги ҳақида нималар деди?

"Бавария" ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер клубни тарк этиш ниятида эмаслигини, бироқ янги келишув борасида музокаралар ўтказмаётганини айтиб ўтди.

"Бавария" таркибида қолишни режалаштиряпман. Нюбель ёзда сафимизга келиб қўшилади, менинг шартномам эса 2021-йил ёзигача амал қилади. Янги келишув ҳақида раҳбарият билан музокара ўтказишимиз учун етарлича вақт бор. Бу масала ҳақида бундан ортиқ гап айта олмайман.

Бизнинг асосий мақсадимиз унвонларга эга чиқиш. Жаомамизда шахсий манфаат хеч қачон биринчи ўринга қўйилмайди", - дейди Нойер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!