Мануэль Нойер фаолиятини қачон якунлашини айтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер фаолиятини қачон якунлаши ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

“Мен ўз ишимни яхши кўраман. Дарвозада туриш менга ёқади. Мен танам имкон бергунича ўйнашни хоҳлайман. Ҳозир эса ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Шу боис ўйнашда давом этаман”, - дейди 33 ёшли посбон.

Эслатиб ўтамиз, Нойер жорий мавсум “Бавария” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!