Асосий мазмунга ўтиш

Мақташганичалик зўр эмас! Бу ўйинчини олиб қолмаймиз!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ишончни оқлай олмади

«Астон Вилла» агар Алехандро Гарначо яқин вақт ичида ўз ўйинини яхшиламаса, уни доимий трансфер асосида сотиб олмаслик имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Ёзда 22 ёшли аргентиналик футболчи «Челси»дан Бирмингем клубига ижара асосида ўтган эди. Шартномада Гарначони 43 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, у футболчи муайян миқдордаги учрашувларда майдонга тушган тақдирда кучга киради.

2026/2027 йилги мавсум бошидан буён Гарначо майдонда жами 60 дақиқа ҳаракат қилди. У беш марта захирадан ўйинга қўшилди.

«Астон Вилла» раҳбарияти агар ярим ҳимоячининг ўйини яхшиланмаса, мажбурий сотиб олиш банди ишга тушишининг олдини олиш учун унинг майдондаги вақтини чеклашга тайёр. Клуб футболчи ўз қадрини исботлаши керак, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гарначо ўтган мавсумда «Челси» сафида 43 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ