Марадона Мессига ҳавас қилсин

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Эдмилсон Лионель Мессини футбол қироли Пеле ва Марадона билан солиштирди.

- Кўпчилик Мессини буюк ўйинчилар билан таққослайди. Ҳақиқат шуки, Лео ҳудди Пеле сингари 10 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда. Бошқа буюк футболчилар, хусусан Марадона ҳам уч-тўрт йил юқори савияда ўйнай олган холос. Мессининг афзаллиги шунда, - деди Эдмилсон.

Эдмилсон 2004-2008 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!