Марадонанинг ўғли Дибала “Рома”га ўтганидан норози

Диего Армандо Марадонанинг ўғли Диего Синагра аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала унинг отаси ўйнаган “Наполи”га эмас, балки “Рома” ўтганига эътироз билдирди.

- Буни эшитиб, жуда хафа бўлдим. “Наполи”нинг пули кўп, биз келаси мавсум ҳам Чемпионлар лигасида қаташамиз. Лекин Дибала Рим клубини танлади.

Бу “Наполи” учун катта йўқотиш. Жамоа ҳозирги таркиб билан фақат 5-6-ўринлар учун учун кураша олади холос, - деди Диего Синагра Марадона.

28 ёшли Дибала етти йил “Ювентус”да тўп сурган ва Италия чемпионатининг энг кучли ҳужумчиларидан ҳисобланади. Пауло Турин клубида жами 293 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 115 та гол ва 45 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!