Марат Бикмаев иккинчи даврани қайси клубда бошлаши маълум

  • 16 Jul 10:23
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда “Сўғдиёна” клубини тарк этган ҳужумчи Марат Бикмаевга бир қатор таклифлар келиб тушди.

Tecno

Иккинчи даврани қайси клубда давом эттириш юзасидан олиб борган музокаралардан сўнг футболчи Самарқанднинг “Динамо” клубига қўшилди. Бу хабарни Бикмаев тасдиқлади ва шу кунларда шартнома имзолашини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” 12 та ўйиндан кейин 7 очко билан турнир жадвалида охирги – 14-поғонада боряпти. Шу боис клуб иккинчи даврада таркибни янада кучайтириш устида иш олиб бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!