"Marca": Бэйл Хитой клубига ўтади ва йилига 22 млн евро маош олади
"Реал" клуби ярим химоячиси Гарет Бэйл фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
30 ёшли футболчи Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 22 млн евро маош олади, - деб хабар қилди "Маrcа" нашри.
Музокараларнинг сўнгги деталлари қолди. Бу трансфердан "Реал" қанча маблағ олиши ошкор қилинмаган.
Мадридликлар сафида Гарет Зиданнинг иш режаларига кирмаяпти. Шу туфайли ҳам футболчининг агенти Жонатан Барнетт Хитой клуби билан музокаралар ўтказмоқда.
Фикрлар