
"Marca": "Ливерпуль" ҳужумчиси автоҳалокат туфайли вафот этди
"Marca" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота автоҳаложат сабаб, вафот этганини хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, мазкур мудҳиш фожиа Испаниянинг Самора вилоятида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли форвард 2020 йил мерсесайдликлар сафига келиб қўшилган. 5 йил вақт мобайнида 182 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, 65 та гол 26 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурган.
Фикрлар