Marca:
Ads

"Реал" раҳбарияти "Монако" ҳужумчиси Кильян Мбаппе билан келишувга эришди, дея хабар беради Marca нашри.

Манбада ёзилишича, 18 ёшли франциялик футболчи Мадрид клуби машғулотлар базасига келиб музокаралар ўтказган. Маълум бўлишича, футболчи “қироллик клуби” билан 6 йиллик шартнома имзолайди ва йиллик маоши 6-7 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, ПСЖ раҳбарияти Мбаппе отаси билан трансфер борасида келишувга эришганлиги айтилган эди. Футболчининг ўзи эса топ клубларнинг қизиқишига қарамасдан яна бир йил "Монако"да қолмоқчи. Бунга ЖЧ-2018га яхшироқ тайёргарлик кўриш асосий сабаб деб қарамоқда.