Марчелло Липпи А Серияда чемпионлик учун қайси жамоалар курашишини айтиб ўтди

Италиялик машҳур мутахассис Марчелло Липпи жорий мавсум А Сериядаги рақобат ҳақида гапириб ўтди.

“Бу чемпионлик пойгаси жудаям чиройли. “Ювентус” ва “Интер” мавсум бошиданоқ ажойиб чемпионлик пойгасини бошлаб берди.

Чиндан ҳам чемпионлик учун кураш охиригача давом этади деб ўйлайман. Мавсум бошида чемпионлик учун 4 та жамоа кураш олиб боради деб ўйлагандим, аммо “Наполи” бу курашдан чиқди”, - дейди Липпи.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 13 та туридан сўнг “Ювентус” 35 очко билан пешқадамлик қилмоқда, 2-ўринда бораётган “Интер” ҳисобида эса 34 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!