Мареска: "Биз тўғри йўлдамиз, аммо ҳали кўп нарсани яхшилаш мумкин"

CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Вулверхэмптон" устидан (3:0) қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Биз яхши ўйнадик. Менимча, биринчи ва иккинчи бўлим ўртасидаги ягона фарқ шундаки, иккинчи бўлимда биз гол урдик, биринчи бўлимда эса шундай имкониятлардан фойдалана олмадик".

Алехандро Гарначо ҳақида

"У жуда яхши ўйнади. Нафақат тўп билан, балки ундан ташқарида ҳам фаол бўлди, айниқса прессингда. Биз вингерларимиздан айнан шундай ўйинни кутиб қоламиз.
Гарначо яхши ўйнаяпти, Педру Нету яхши ўйнаяпти, Эстевао ҳам яхши. Бизга барчасининг юқори даражада ўйнаши керак".

Ротация ҳақида

"Бу мени ишимнинг бир қисми, ўйиннинг ҳам бир қисми. Охир-оқибат бу бизнес — агар сен ютқазсанг, муаммолар пайдо бўлади, лекин ғалаба қозонсанг, ҳаммаси жойига тушади".

Мало Гюстонинг голи ҳақида

"Ниҳоят... Ўтган мавсумда Марк Кукурелья қанот ҳимоячиси сифатида турли голлар урган эди. Гюсто кўп марта шундай вазиятга яқин келган, аммо бу сафар у ҳисобни очган жуда муҳим голни киритди".

Жамоанинг ривожланиши ҳақида

"Бизда ташқи босим кўпайди, лекин клуб сифатида ҳам, жамоа сифатида ҳам тўғри йўналишда бораётганимизга ишончимиз комил. Бир вақтнинг ўзида, ҳали кўп жиҳатни яхшилаш мумкин", – деди Энцо Мареска.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!