Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мареска интизом қоидасини бузган Грилиш ҳақида фикр билдирди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Энцо Мареска тартиб-интизом қоидаларини бузгани ҳақидаги хабарларга қарамай, Жек Грилишни яхши йигит деб ҳисоблашини айтди.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Эвертон» сафида ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Жек Грилиш ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ футболчи интизом қоидаларини бузгани сабабли жамоанинг бир учрашувини ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Мен Грилишни яхши йигит, меҳрибон ва қалби кенг инсон сифатида биламан. Ҳозир ҳам у ҳақидаги фикрим ўзгармаган», — дея Маресканинг жума кунги матбуот анжуманида айтган сўзларини BBC нашри келтирди.

«Манчестер Сити» 31 октябрь, шанба куни Премьер-лига доирасида ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ