Мареска "Манчестер Сити"нинг қийин ғалабасидан кейин нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Премьер-лигаси 1-турида «Борнмут» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, бу мен учун идеал кун бўлди. Ўйин бошланиши билан трибуналарда менга қўллаб-қувватлов сўзлари ёзилган баннерни кўриш жуда ёқимли бўлди. Ўйин тугагач ҳам хурсанд эдим — мухлисларга уч очко совға қилдик. Жуда ҳиссиётларга бой, ажойиб кун бўлди.

Стадиондаги муҳит аъло даражада эди. Бу ғалабага муносиб эдик. Албатта, бундай драматик тарзда, ўйин тугашига саккиз дақиқа қолганда эмас, ундан анча олдин ҳам ютиш имкониятимиз бор эди — яратган хавфли вазиятларимиз шунга арзирди. 

Рақиб гол ургунча икки-уч марта имконият яратди, биз эса ўз имкониятларимизни ишлата олмадик. Рақиб гол урганда, сен эса имкониятларни йўқотсанг, ўйин қийинлашади. Иккинчи бўлимда 80-дақиқагача рақиб дарвозамиз томон бирорта зарба йўлламади. Шуни инобатга олсак, бу ғалабага ҳақли эдик, деб ўйлайман», — дея Маресканинг сўзларини клубнинг расмий сайти келтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!