Мареска "Сити" қандай ғалаба қозонганини тушунтириб берди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Лига чемпионлари гуруҳ босқичи биринчи турида «Порту» устидан қозонилган ғалабани шарҳлади. Португалияда ўтган учрашувда англиялик жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонларнинг ҳар икки голини Эрлинг Холанд киритди. Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлимнинг бошида майдонга тушди ва бу гал чап қанот ҳимоясида ўйнади.
Маресканинг таъкидлашича, «Манчестер Сити» бу ғалабага тўлиқ ҳақли эди. У жамоасининг ўйинидан мамнунлигини билдирди.
«Ҳам биринчи, ҳам иккинчи бўлимда ғалаба қозониш учун етарлича вазият яратдик. Ўйлайманки, бу натижага муносиб эдик. Рақибга деярли ҳеч қандай имконият бермадик, шу боис жамоамиз ўйинидан мамнунман. Айниқса, шу стадионда бундай ўйнаш осон эмас», — дея Маресканинг сўзларини УЕФАнинг расмий сайти келтиради.

Фикрлар