Мареска танлаган ҳимоячига “Сити” пул тикишни истамаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги бош мураббий Энцо Мареска «Челси» ҳимоячиси Мало Гюстони «Манчестер Сити»га олиб келишни истаяпти.

Бу трансфер манчестерликларга 75 миллион фунт стерлингга тушади ва шу боис, клуб хўжайинлари бу қадар катта суммани  тўлаш ниятида эмас.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, «Сити» француз ҳимоячисини юқори баҳолайди, аммо «Челси» сўраётган нархни ортиқча ва сунъий оширилган, деб ҳисобламоқда.

Агар лондонликлар талаб қилаётган сумма пасайтирилмаса, Манчестер клуби бошқа номзодларга эътибор қаратади.

23 ёшли Гюсто 2023 йилдан буён «Челси» сафида тўп суриб келмоқда. У шу вақтгача 134 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!