Мареска Холанд бошлиқ бир неча футболчига жавоб бериб юборди
Бошқалар ўйнасин
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа етакчиси Эрлинг Холанн ва яна бир неча футболчига бир неча кунлик дам беришга қарор қилганини маълум қилди.
Мураббий сўзларига кўра, «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг у Холанн, Доннарумма, Диаш, Андерсон ва Гвардиолга уч кунлик таътил берган.
— Ушбу уч кун уларга куч тўплаш ва энергиясини тиклашга ёрдам беради. Улар майдонга тўлиқ шай ҳолда қайтишади, — дея Маресканинг сўзларини келтиради City Xtra.
28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:30 да «Манчестер Сити» Англия лига кубоги тўртинчи босқич доирасида ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилади.

Изоҳлар (0)