Марез
Ads

Англиянинг “Лестер” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Риёд Марез борасида “Рома”нинг юборган 35 млн евролик таклифини рад этди. Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра “тулкилар” 26 ёшли жазоирлик футболчисини 44 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Марезнинг агенти “Рома” спорт директори Рамон Мончи билан бўлган суҳбат давомида ушбу трансфер бўйича таклифни янада яхшилашларини сўраган, бироқ римликлар бунга жавобан ўзларига бошқа футболчи қидиришларини айтишган.