Марио Барриос Райан Гарсиядан оғирроқ чиқди

  • 21.02.2026 13:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриос ҳамда унинг ҳамюрти Райан Гарсия чемпионлик жангидан олдин вазн ўлчаш маросимида муваффақиятли иштирок этди. 

Аниқроғи, Барриос тарозида 66,7 кг, Гарсия эса ундан енгилроқ — 66,5 кг натижа қайд этди.

Маълумот учун, Барриос ҳисобида 29 та ғалаба (18 таси муддатдан аввал), 2 та мағлубият ва 2 та дурранг бор. Гарсияда эса 24 та ғалаба (20 таси муддатдан аввал) ва 2 та мағлубият мавжуд. Бу икки бокси ўртасидаги тўқнашув Ўзбекистон вақти билан 22 февраль куни тонгда бўлиб ўтади.

Ғиёсиддин Уралов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!