Марио Гомес футболчилик фаолиятини якунлади

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Гомес футболчилик фаолиятини якунлади.

Футболчи ўзининг сўнгги клуби "Штутгарт" билан жорий мавсум якунларига кўра, Бундеслига йўлланмасини қўлга киритди. Форвард айни шу клуб сафида профессионал фаолиятини бошлаган эди.

34 ёшли ҳужумчининг юлдузли онлари "Бавария"да ўтди ва мюнхенликлар таркибида уч маротаба мамлакат чемпиони ва 2012/13 мавсумда ЕЧЛ унвони соҳибига айланди.

Шунингдек, Гомес Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати бронза медалларини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!