Марио Гомес қачон Германия терма жамоасидан кетишини айтди

"Вольфсбург" клуби ҳужумчиси Марио Гомес 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида айтиб ўтди.
"ЖЧ-2018 мен учун Германия терма жамоасидаги сўнгги мусобақа бўлади. Ўшанда мен 33 ёшда бўламан. Бу ёшда ҳудди Мирослав Клозедек ўзининг энг юқори даражасида ўйнай оладиган ҳужумчилар бор деб ўйламайман.
Таркибдаги рақобатга келадиган бўлсак, мен бундан қўрқмайман. Мен 10 йил Мирослав Клозедек дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири билан рақобатлаша олдим. У менинг ўсишимга ёрдам берди. Бунинг учун унга раҳмат айтаман", -
дейди Гомес Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!