Марио Гётце
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, 26 ёшли жаҳон чемпиони бу мавсум атиги иккита ўйин ўтказди. “Ливерпуль”ни эса Юрген Клопп бошқармоқда ва германиялик футболчи билан “Боруссия”да бирга муваффақиятли фаолият олиб борган.

Трансфер январда амалга ошиши мумкин. Унинг Дортмунд клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.