Катта трансфер эълон қилинди
Американинг МЛС лигасидаги “Орландо Сити” клуби Франция терма жамоаси таркибида 2018 йилги жаҳон чемпиони, Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферини эълон қилди.
Бу ҳақда Орландо шаҳри клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Антуаннинг “Орландо Сити”га келиши нафақат бизнинг клубимиз, балки шаҳримиз, мухлисларимиз ва бутун футбол лигаси учун муҳим воқеа, — деди “Орландо Сити” клуби эгаси ва бошқарув раиси Марк Уилф жамоанинг расмий сайтига берган интервьюсида.
Футболчи билан шартнома 2026 йил июль ойида кучга киради. Келишув 2027/2028 йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, уни ўзаро келишувга кўра яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Фикрлар