Мария Шарапова: Мен кўраман деб келганингиз учун афсусдаман!
Ads

Россиялик Мария Шарапова Майами шаҳридаги турнирни жароҳати боис ўтказиб юбораётгани ёлғон дея хабар тарқатган бир мухлисга жавоб қайтарди.

"Одатда мен жароҳатларимни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бу ҳар бир спортчининг шахсий иши. Биз теннисчилар тезроқ соғайиб, кортга чиқишни хоҳлаймиз.  Мен ҳар қандай мусобақа олдидан жароҳатим бўлса ва у ерда иштирок этишга кўзим етмаса, мазкур турнирга бормайман.

Индиан-Уэллсдаги илк ўйинимга ярим соат қолганда елкам безовта қилди. Бундан ташқари шифокорлар менинг ўпкамда ўзгариш борлигини таъкидлашди ва уч ҳафта давомида ҳеч қаерга учишим мумкин эмаслигини айтиб ўтишди.

Шу сабабли ҳам мени айблашга сизларда асос йўқ! Албатта, менинг ўйинимни кўраман деб иккита чипта олганингиз учун ачинаман," - дейди Мария.

Sports.uz