Мария Шарапова қандай машғулот қилмоқда? (Видео)

Россиялик теннисчи Мария Шарапова бир оз ҳордиқ чиқаргандан сўнг янги спорт мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Мария илк машғулотларини жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратмоқда. У спорт залида жисмоний машқларни бажариб тош кўтармоқда.

"Ҳар бир машғулотнинг ўз ўрни бор. Ортимизда бир неча ҳафталар ўтди, олдинда эса кўплаб ҳафталар бор", – дейди М.Шарапова.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)