Мария Шарапова: Танам 20 ёшимдагидек эмас!
Ads

Россиялик Мария Шарапова турнирларда бир маромда ва кўпроқ иштирок этишни режалаштираётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

" Бир маромда юқори ўйин кўрсатиш осон эмас, айниқса сен ғалаба нашидаси нималигини билсанг ва мусобақаларда юқори натижага эришган бўлсанг. Сен энг юқори поғонага чиққан бўлсанг ҳам, аста-секинлик билан пастга қулаётганингни турнирларда 4 ва 3-давра баҳсларида якунлаганингда биласан.

Ўша вақт сенинг тананг 20 ёш ёки ўсмирлик даврингдагидек эмаслигини тушунасан. Бироқ, ҳаётда теннисдан бошқа нарсалар ҳам борлигини ўша вақтда тушунасан. Лекин мен янги мавсумда ўз кучимни қандай ишлатишни биламан ва кўпроқ мусобақаларда иштирок этаман", – дейди Шарапова.