Мария Шарапованинг Хитойда омади келиб қолди
Ads

Шэньчжэн шаҳрида WTA томонидан ўтаётган мусобақада россиялик Мария Шарапова чорак финалга чиқди.

Мария мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида хитойли Синь Ю Ванга қарши ўйин ўтказди. Учрашувда ҳисоб 6:7, 2:5 бўлиб турган бир вазиятда Синь ўйинни давом эттира олмаслигини эълон қилди.

Шу тариқа Шарапова "Shenzhen Open" турнирининг чорак финалида беларуслик Арин Соболенко, ёки россиялик Екатерина Александрова учрашуви ғолибига қарши кортга чиқадиган бўлди.