Марказий ўйинда зафар қучган "Манчестер Сити" МЮ билан фарқни 17 очкога етказди

Англия Премьер-лигаси 30-туридан ўрин олган "Лестер" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 58-дақиқада манчестерликлар ҳимоячиси Бенжамин Менди томонидан очилди. Жарима майдони ичида бир рақибини алдаган ҳимоячи Шмейхелни ожиз қолдирди. Кейинчалик, 74-дақиқада Габриэль Жезус орадаги фарқни иккитага етказди.

Шундай қилиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "шаҳарликлар" 74 очко тўплаган ҳолда, 1-ўринни мустаҳкамлади. Ўз уйида имкониятни бой берган "тулкилар" 56 очко билан 3-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!