Маркизио Россия премьер-лигасининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди

Куни кеча эркин агент сифатида Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби билан шартнома имзолаган италиялик ярим ҳимоячи Клаудио Маркизио Россия премьер-лигасининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди.

Eurosport.it нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи питерликлар сафида йилига 6,5 миллион евро маош олади. У бу борада премьер-лиганинг бошқа футболчиларини ортда қолдиради

Эслатиб ўтамиз, Маркизио “Зенит” билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар