Марко Чеккинато 1/2 финалида ўйнайди
Ads

Италиялик теннисчи Марко Чеккинато Дохада ўтаётган "Qatar ExxonMobil Open" турнирининг ярим финал босқичига чиқиб олди.

Марко мусобақанинг чорак финалида сербиялик Душан Лайовични дастлабки сетда тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Энди Чеккинато ярим финалда чехиялик Томаш Бердихга қарши ўйин ўтказади.