Марко Ройс АПЛни танлайдими ёки А Серия?

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс футболчилик фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

28 ёшли германиялик футболчига “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Ройснинг ўзи ҳам тез орада “Боруссия”дан кетишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Унга шунингдек АПЛдан ҳам таклифлар бўлмоқда. Аниқроғи, МЮ ҳамда “Арсенал” тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафларида кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ройс жорий мавсум ҳали бирорта ҳам учрашувда иштирок этганича йўқ. У айни дамда тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан банд. Унинг 2018 йилда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!