Марко Ройс Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Германия Бундеслигаси чемпионатнинг ўтган ноябрь ойидаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Марко Ройс сазовор бўлди. Қайд этиш лозимки, 29 ёшли футболчи ўтган ой Бундеслигада жами 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. Эътиборлиси, ушбу учрашувларнинг барчасида дортмундликларнинг қўли баланд келган.

Маълумот учун, Ройс жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!