Марлен Чобанов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади
“Андижон” навбатдаги келишувни амалга оширди. Бу йил 24 ёшни қаршилайдиган иқтидорли ҳимоячи Марлен Чобанов расман “Андижон” аъзосига айланди.
Маълумот учун, Чобанов 2000 йилнинг 10 октябрь санасида таваллуд топган. Амплуаси марказий ҳимоячи. Марленнинг охирги клуби Яйпаннинг “Турон” жамоаси. Футболчи “Турон”дан ташқари Киевнинг “Оболонь” ёшлар жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида тўп сурган.
Маълумот ўрнида шуни қўшимча қилиб ўтиш жоизки, унинг дадаси собиқ футболчи Бургандин Чобанов. Ёши катта мухлислар буни яхши эслайдилар. Эндиликда эса унинг ўғли Марлен Чобанов “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар